«Барселона» футбол клуби билан шартномасини 2021 йилгача узайтирган бразилиялик ҳужумчи Неймар каталонияликлар етакчиси Лионель Мессидан вақтинча кўпроқ маош олади. Бу ҳақда Marca нашрига таяниб, «Чемпионат» хабар бермоқда.
Келишув шартларига кўра, Неймар йилига 15 миллион евро ҳамда натижалар (ўйинлар ва голлар сони, жамоа ютуқлари ва бошқалар)дан келиб чиқиб 10 миллион евро кўринишида қўшимча бонус олади.
Хабарда таъкидланишича, натижалардан қатъи назар Неймар 10 миллион евро миқдоридаги бонусга эга бўлади. Шу тариқа, бразилиялик футболчининг йиллик маоши 25 миллион еврони ташкил этади. Бу эса Лионель Месси олаётган маошдан 3 миллион еврога кўпроқ демакдир.
Аммо аргентиналик футболчи қўшимча мукофотларсиз йилига 22 миллион евро ишлайди. Бундан ташқари, «Барселона» катта эҳтимол билан Мессига яхшиланган шартнома таклиф қилади.
Изоҳ (0)