Исроил полицияси Қуддус шаҳрида Фаластиннинг «Ҳилол Ал-Қудс» футбол клуби бош мураббийи Махер Абу Санинани у футболчиларга террорчи сурати туширилган баннер билан жамоавий расм қилишни сўраганидан сўнг ҳибсга олинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Махер Абу Санина жамоа террорчининг баннери билан суратга тушганидан бир неча кун ўтиб, 16 октябрь куни қўлга олинди. Мутахассис 19 октябрь куни суд олдида жавоб беради.
«Ҳилол Ал-Қудс» жамоаси 10 очко билан Фаластин чемпионатида биринчи ўринда бормоқда.
Изоҳ (0)