Испания Каталонияси ҳукумати раиси Карлес Пучдемон Facebook ижтимоий тармоғида бир кишидан таҳдид олди. Номаълум шахс унинг машинасига бомба ўрнатиши ҳақида огоҳлантирди, деб хабар беради «ТАСС».
15 октябрь куни Хорхе Фернандес Эрнандес исмли шахс Каталония раҳбарига шу руҳдаги хабарни йўллади. Бу унинг асл исми-шарифими, никими — номаълум.
«Жуда яқинда соатинг келади. Бомба машинанг остида, ҳушёр бўл. Каталония деган мамлакат мавжуд эмас, эси паст», — дейилган ушбу хабарда.
Эрнандес Пучдемонни у Каталония мухтор вилояти аҳолисини Испаниядан чиқиш тарафдорлари ва бунга қаршиларга бўлиб қўйганликда ҳамда бундан манфаат кўрганликда айблади.
Изоҳ (0)