Футбол бўйича Англия Премьер-Лигасининг 8-турини «Ливерпуль» — «Манчестер Юнайтед» ўйини якунлаб берди.
Ливерпуль шаҳридаги «Энфилд» стадионида кечган ўйинда ҳисоб очилмади — 0:0 ва ҳар икки клуб 1 тадан очкога эга чиқди.
8-турдан кейин 17 очкоси бор «Ливерпуль» 4-ўринни эгаллаб турибди. Унда олдинроқда «Манчестер Сити» ва «Арсенал» 19 тадан, «Тоттенҳэм» 18 та очко билан бормоқда.
14 очко жамғарган «Юнайтед» «Челси» ва «Эвертон»дан пастроқ поғонада жойлашган. Бу клубларда мос равишда 16 ва 15 очкодан бор.
Англия Премьер-Лигаси 8-тур учрашуви 17 октябр, душанба
Изоҳ (0)