Евроиттифоқ дипломатияси раҳбари Федерика Могерини Россия ва Сурияни Алепподаги бомбардимонларни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
«Алеппони қутқариш устувор вазифа бўлиб қолмоқда. Евроиттифоқ Россияни ва режимни бомбардимонни тўхтатишга ва фожианинг олдини олишга чақиради», — деди у Люксембургда журналистлар билан мулоқот чоғида.
Могерини, шунингдек, минтақанинг асосий ўйинчилари билан музокаралар бошланишини маълум қилди.
«Эртага (18 октябрь куни) Евроиттифоқ Суриянинг келажаги юзасидан минтақанинг асосий ўйинчилари — Туркия, Эрон, Саудия Арабистони билан музокараларни бошлайди», — таъкидлади сиёсатчи.
Изоҳ (0)