Папуа – Янги Гвинеяга тегишли Янги Британия ороли соҳилларида 6,9 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизматига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Ерости силкинишлари эпицентри Янги Британия ороли ва Папуа – Янги Гвинеянинг шимолий соҳили орасида, Кандриан шаҳридан 78 километр шимоли-ғарбда, зилзила ўчоғи эса 22 километр чуқурликда жойлашди. Цунами хавфи эълон қилинмади.
12 октябрь куни Папуа – Янги Гвинеяда 5,7 магнитудали зилзила кузатилгани ҳақида хабар қилинганди.
Изоҳ (0)