ЖЧ—2018 3-саралаш босқичи доирасида икки нафар мутахассиснинг истеъфосига сабаб бўлган Ўзбекистон миллий терма жамоаси, 15 ноябрь куни мана шундай ишнинг учинчиси билан тўқнаш келиши мумкин. Бунинг учун Жанубий Корея терма жамоаси Сеулда мағлуб этилиши керак.
«Championat.asia» нашрининг KorFootballNews’га асосланиб хабар беришича, 15 ноябрь куни Ўзбекистон Сеулда Жанубий Кореяни мағлуб этса, кореяликлар устози Ули Штиликега чиқиш эшиклари кўрсатиб қўйилади.
Жанубий Корея терма жамоаси Россия мундиали учун саралашда Эрондан енгилган бўлса, Сурияга қарши ўйинда 2 очко йўқотганди. Бу эса терма жамоани 7 очко билан гуруҳда 3-ўринда бориши таъминлаб турибди.
Аввалроқ Ўзбекистонга қарши ўйиндаги мағлубиятдан кейин Қатар ва Хитой термалари ўз мураббийини истеъфога чиқарганди.
Изоҳ (0)