Англия футбол ассоциацияси (ФА) «Манчестер Юнайтед» клуби устози Жозе Моуриньонинг «Ливерпуль»га қарши Англия чемпионати 8-тур ўйини олдидан учрашув бош ҳаками Энтони Тейлорга босим ўтишказилиши ҳақида билдирган сўзларини суриштиради, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Мистер Тейлор – жуда яхши ҳакам. Аммо кимдир унга атайин босим ўтказаётгани учун у бўлажак баҳсни яхши ўтказиши қийин бўлади», – деди Моуриньо.
Энтони Тейлор Манчестер шаҳрида туғилгани учун у «Манчестер Юнайтед»га ён босиши мумкинлиги ҳақида фикрлар билдирилган эди.
Маълумот учун, «Ливерпуль» ва «МЮ» ўртасидаги АПЛ 8-тур ўйини 17 октябрдан 18 октябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан ярим тун (00:00) да бошланади.
Изоҳ (0)