Мутлақ жангчилар чемпионатининг (UFC) собиқ чемпиони, бразилиялик таниқли жангчи Витор Белфорт Instagram’даги саҳифасида фаолиятини якунлаганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Ўз хатосини тан олмаган ривожланмайди. Мукаммалликдан йироқ эканимни тан оламан, мен оддий инсонман. Октагонда (қафасга ўхшаган ринг — «Дарё» изоҳи) жанг қилиш истагимни асрашим керак эди, лекин ушбу бобни ёпаман. Далда ва тавсиялар учун барчага ташаккур», – деб ёзди 39 ёшли спортчи.
Витор Белфорт оғир вазн тоифасида 1997 йилги UFC’нинг 12-турнири чемпиони бўлган. 2004 йилда эса ярим оғир вазн тоифасида чемпионлик камарини қўлга киритган.
Изоҳ (0)