Бразилия терма жамоаси ҳамда «Барселона» клубининг собиқ аъзоси Роналдиньо Каталония клубидаги биринчи иш кунини ўтказиб юборди, деб хабар бермоқда iSport.
«Барселона» бир неча кун аввал клуб афсонаси Роналдиньо жамоа элчисига айлангани ҳақида эълон қилганди. Бразилиялик собиқ футболчининг янги лавозимдаги вазифаси аниқ эмас. У, асосан, клуб вакили сифатида турли тадбирларда иштирок этиши керак бўлади.
Самба (рақс тури) ва ёрқин ҳордиқни яхши кўрадиган Роналдиньо ҳеч қачон интизоми билан ажралиб турмаган. Роналдиньо янги лавозимга эга бўлиши билан можаро сабабчиси бўлди.
Собиқ футболчи биринчи иш кунида «Барселона»нинг «Депортиво»га қарши (4:0) ўйинига ташриф буюриши керак эди. Қуйидаги сурат бунга далил бўла олади.
Бунинг ўрнига эса Роналдиньо соҳил бўйида дам олди ва буни яширмаган ҳолда суратини Instagram’даги саҳифасига юклади.
Маълумот учун, у 2003—2008 йиллар давомида «Барселона» сафида тўп сурган. «Кўк-анор ранглилар» таркибида 145 учрашувда майдонга тушган Роналдиньо 70 та гол киритган.
Изоҳ (0)