АҚШ ўз иттифоқчилари билан ИШИД террорчилик ташкилотини йўқ қилиш учун барча соҳалардаги ҳаракатларини фаоллаштиради. Бу ҳақда Оқ уй АҚШ президенти Барак Обама томонидан чақирилган Миллий хавфсизлик кенгаши мажлиси якунларига таяниб маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
«Президент жамоаси бутун дунё бўйича иттифоқчилари билан ҳамкорликда ҳарбий, разведка, ҳуқуқий ва дипломатик чора-тадбирларни қўллаган ҳолда ИШИДнинг тажовузкор ҳужумларига қарши ҳаракатларни давом эттиришини алоҳида таъкидлаб ўтди», — дейилади Оқ уй сайтига жойлаштирилган хабарда.
Унда таъкидланишича, президент Барак Обама АҚШга нисбатан ҳужумларнинг олдини олиш ҳамда Сурияда ИШИД ва «Ал-Қоида» томонидан таҳдидларга қарши туриш устувор вазифа эканлигига урғу берган.
Хабарда яна қайд этилишича, Суриядаги террорчиларга қарши халқаро коалиция Сурия ва Ироқда ИШИДга мувофиқлаштирилган босим ўтказиш чорасини қўллайди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)