Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев Таиланд Қиролличаси Момрачавонгса Сирикат Китиякарага Таиланд Қироли Пхумипон Адульядетнинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор этилган мактуб йўллади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Давлат раҳбари қироллик оиласига ва Таиланд халқига самимий ҳамдардлик сўзларини билдирди.