Нигерия президенти Муҳаммаду Бухорийнинг рафиқаси агар у мамлакат вазирлар маҳкамаси таркибини ўзгартирмаса, бўлажак сайловларда турмуш ўртоғини қўллаб-қувватламайди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
«Президент ҳукумат таркибига тайинлаган 50 кишидан 45 нафарини билмайди, мен ҳам уларни билмайман», — деди Ойша Бухорий.
Сиёсатчининг рафиқаси ҳукумат мансабдорларнинг тайинланиши ортида турган кишилар томонидан эгалланган деб ҳисоблайди.
Президент сайланишда Нигерия ҳукуматидаги коррупция ва ошна-оғайнигарчилик муносабатларига қарши курашишини маълум қилган эди.
Муҳаммаду Бухорий 1983 йилдан 1985 йилга қадар давлат раҳбари лавозимини эгаллаган ва 2015 йилда қайта сайланган.
Изоҳ (0)