Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Tashkent Challenger—2016 мусобақасининг ярим финалга йўлланма олди, деб ёзди «Оламспорт».
13 октябрь куни у чорак финал беллашувини бошлаб, хорватиялик Иван Додини 1-сетда 3:1 ҳисобида таслим этиб турганди. Бироқ ёмғир сабаб гейм 14 октябрга қолдирилди.
Жума куни давом эттирилган ўйинда Истомин рақибини 6:4, 7:6 ҳисобида мағлуб этди. Тай-брекни у 15:13 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.
Ярим финалда Денис Tashkent Challenger—2016 нинг амалдаги финалчиси — словакиялик Лукаш Лацкога қарши кортга тушади. Қайд этиш керак, Истомин Tashkent Challenger—2015 да бош совринга эга чиққан эди.
Изоҳ (0)