Санкт-Петербургнинг «Зенит» футбол клуби ярим ҳимоячиси Маурисио хайрия акцияси доирасида 1 кун таксичи бўлиб ишлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Бразилиялик футболчи «Давай-давай» хайрия лойиҳасининг бир қисмида иштирок этди. Хайрия акцияси 16 ёшли Ангелина Гаранинани протезлашга етмаётган 3 миллион 200 минг рубль йиғишга қаратилган.
Бразилиялик футболчига видеомурожаат йўллашда иштирок этиб, ғолиб бўлганлар Маурисионинг йўловчилари бўлди. Акцияда «Зенит-2» устози Владислар Радимов ҳам қатнашди.
«Давай-давай» хайрия лойиҳаси 2015 йилнинг январь ойида старт олган. Аввалроқ «Зенит» футболчиларидан Халк (айни дамда «Шанхай СИПГ» аъзоси) Невский катта кўчасида қўшиқ куйлаб, рақсга тушган бўлса, Доменико Кришито циркда чиқиш қилди. Шунингдек, Мигель Данни сартарош, Юрий Лодигин Эрмитажда экскурсиячи, Артём Дзюба эса трамвай кондуктори бўлиб ишлаган. Акция давомида жами 10 миллион рубл жамғаришга муваффақ бўлинди.
Изоҳ (0)