13 октябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Қозоғистон элчиси Ерик Утембаев билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон–Қозоғистон кун тартибининг долзарб масалалари, жумладан, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашинининг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган 43-сессияси ишида Қозоғистон делегацияси иштирокининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)