Халқаро самбо федерацияси 11 октябрь, сешанба куни Халқаро олимпия қўмитасига самбони Олимпия спорт тури деб тан олинишига ариза берди. Бу ҳақда Бутун Россия самбо федерацияси президенти Сергей Елисеев маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Сешанба куни самбонинг Олимпия спорт тури деб тан олиниши учун ХОҚга ариза берилди», – деди Елисеев.
Бутун Россия самбо федерацияси президентининг қайд этишича, самбо Европа ва Осиё ўйинлари, Универсиада ва Бутунжаҳон жанг санъати ўйинлари дастурига киритилган.
Василий Шестаков раҳбарлигидаги Халқаро самбо федерацияси биринчи марта самбонинг Олимпия спорт тури деб тан олиниши истагини 2009 йилда билдирганди.
Изоҳ (0)