Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида давом этаётган Tashkent Challenger–2016 анъанавий халқаро турнирида ўзбекистонлик Денис Истомин чорак финалга чиқди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Яккаликлар ўртасидаги баҳсларда қатнашаётган тажрибали теннисчи чорак финал йўлланмаси учун украиналик Денис Молчановга қарши кортга чиқди. Дастлабки сетда Истомин рақибига 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди. Лекин у кейинги сетларни 6:3, 6:2 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.
Истомин чорак финалда хорватиялик Иван Додиг билан куч синашади.
Изоҳ (0)