«Чемпионат» нашри 29 октябрь куни бўлиб ўтадиган Москва дербисини ўзбекистонлик рефери Равшан Эрматов бошқариши мумкинли ҳақидаги хабар юзасидан ҳакамнинг ўзи билан боғланишга қарор қилди.
«‘Спартак’ — ‘ЦСКА’ ўйинига таклиф қилинишим мумкинлиги мен учун кутилмаган хол. Айтишим мумкин бўлгани, Россия Футбол Иттифоқидан ҳеч ким бу борада расмий мурожаат билан чиқиш қилмади», — деди Равшан Эрматов.
«Ўйин 29 октябрь куни бўлиб ўтадими? — деб савол берган ўзбекистонлик ФИФА рефериси «Чемпионат» журналистига. — Бу куни Ўзбекистон чемпионатида ҳам тур учрашувлари бўлиб ўтади. Лекин менга расмий таклиф билан чиқишса, Москвага боришга тайёрман. Бундай масштабдаги ўйин ҳар қандай рефери учун катта тажриба вазифасини ўтаб беради».
Равшан Эрматов 9 октябрь куни янги қурилган «Краснодар» стадионида Россия — Коста-Рика ўйинини бошқариб борган ва 92-дақиқада мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгилаганди.
Изоҳ (0)