2016 йилнинг 12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов БМТ Болалар жамғармасининг (ЮНИСЕФ) Ўзбекистондаги ваколатхонасининг янги раҳбари Саша Грауманни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Саша Грауман ўзининг Ўзбекистонга тайинланиши тўғрисидаги ЮНИСЕФ ижрочи директори Энтони Лейкнинг хатини вазирга топширди.
Учрашувда Ўзбекистон ва ЮНИСЕФ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди.
Суҳбат чоғида 15 апрелда имзоланган 2016–2020 йилларда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистонга оид ҳамкорлик дастурининг муваффақиятли амалга оширилишидан томонлар манфаатдор эканлиги билдирилди.
Изоҳ (0)