Қозоғистонда идоралараро тергов гуруҳи жорий йилнинг 5 июнида мамлакат ғарбидаги Ақтўбе шаҳрида содир этилган теракт юзасидан тергов ишларини якунлади. Материаллар судга тақдим этилди, деб хабар беради «ТАСС».
Маълум бўлишича, мазкур иш юзасидан 29 киши жиноий жавобгарликка тортилади; уларнинг 28 нафари қўлга олинган, бир нафари қидирувда. Тўққиз киши терактда бевосита иштирок этган бўлса, 18 киши жиноят ҳақида ахборот бермаганлик, яна икки киши эса жиноятчиларни яширганлик учун жавобгарликка тортилади. 18 нафар йўқ қилинган террорчига нисбатан жиноий таъқиб уларнинг ўлими муносабати билан тўхтатилди.
Прокуратура вакилларининг маълум қилишича, иш юзасидан 215 экспертиза ўтказилган. 101 киши жабрланувчи сифатида кўрсатилмоқда. Жавобгарлар қотиллик, талончилик, террорчилик акти, жиноий гуруҳ яратиш, унда иштирок этиш ва унга раҳбарлик қилишда айбланмоқда.
Изоҳ (0)