БМТнинг фикр эркинлиги бўйича махсус ҳисоботчиси Дэвид Кей АҚШнинг Yahoo компанияси мамлакат махсус хизматлари талаби билан фойдаланувчиларнинг электрон почтасини кузатиши ҳақидаги хабарлардан жиддий ташвишдалигини билдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Ҳукуматлар томонидан рақамли коммуникацияларнинг бундай мониторинги шахсий хавфсизликка путур етказиши мумкин, инсонлар эса ахборотни онлайн узатиш ва қабул қилишда бунга муҳтож», — таъкидлади у.
«Маълум қилинаётган кузатиш амалиёти ҳукуматларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш зарурати ва пропорционал ҳимояси стандартларига жавоб бермайди», — қўшимча қилди БМТ вакили.
Унинг фикрича, Yahoo’нинг бунга розилиги технологик компанияларнинг «ҳукуматларнинг шубҳали дастурларидаги иштироки» борасида жиддий саволлар уйғотади.
Yahoo компанияси фойдаланувчиларининг маълумотларини махсус хизматларга тақдим этгани ҳақидаги хабарларни инкор қилган эди. Бу воқеалардан сўнг таниқли шахсий эркинликлар ҳимоячиси Эдвард Сноуден интернет фойдаланучиларини Yahoo’даги аккаунтларини ўчириб ташлашга чақирган эди.
Изоҳ (0)