Франциянинг Total компанияси асосий йўналишдан ташқари активлардан қутулиш сиёсати доирасида ўзининг кимёвий бўлинмаси — Atotech’ни АҚШнинг The Carlyle Group гуруҳига 3,2 миллиард долларга сотади. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, АҚШ компанияси тўлайдиган нарх Atotech’нинг 2015 йилдаги EBITDA кўрсаткичидан 12 баробарга каттароқдир.
Atotech таркибида дунёнинг 40 мамлакатида 4 минг киши ишлайди.
Изоҳ (0)