Хитой билан ўйинга ўз нархида чипта олишни истайсизми, деб савол берди «Championat.asia» нашри. Мазкур саволнинг жавоби ҳам сайт томонидан ёзиб қўйилган.
Эронга қарши ўйин учун чиқарилган чипталар кассада йўқ бўлса-да, олиб-сотарлар қўлида 100 мингдан сотилгани хабарда келтириб ўтилган.
Ўзбекистон — Эрон ўйини бошланишига 20 дақиқа қолганида эса тахминан 10 мингта чипта олиб сотарлар томонидан ўз нархида, керак бўлса ундан ҳам арзонроққа сотила бошланган. Бунга сабаб сифатида нашр олиб-сотарлар чипталарни пул тўлаб харид қилиши, ўйиндан кейин эса чипталар ҳеч кимга керак бўлмай қолишини кўрсатган.
Учрашув бошланишига 30 дақиқа қолганида стадионга келинг, истаганингизча, истаган секторингиздан, ўзингиз истаган нархда чипта олинг. Тежалган пулни уйингиз, оилангиз учун сарф қилинг, деб ёзди «Championat.asia».
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг навбатдаги ўйини 11 октябрь куни Хитойга қарши бўлиб ўтади. Чиптаси эса 8 октябрь куни сотувга чиқади.
Изоҳ (0)