Суриянинг Дар-Басия ва Туркиянинг Қизилтепа аҳоли яшаш пунктлари орасидаги ҳудудда туркиялик ҳарбийлар чегарани кесиб ўтаётган сурияликларга қарши ўқотар қурол ишлатиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, икки киши яраланди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Отишмада 15 ёшли ўсмир ҳалок бўлгани билдирилмоқда.
Ҳарбийларнинг уқтиришича, улар ўт очишдан аввал чегарани бузган сурияликларни бир неча марта огоҳлантирган, аммо улар жавоб бермаган.
Изоҳ (0)