Чеченистон раҳбарининг матбуот котиби Альви Каримов сайловларда ғалаба қозонган Рамзан Қодировнинг инаугурацияси унинг туғилган кунига тўғрилангани ҳақидаги ОАВ ахборотини инкор қилди.
«ОАВда Рамзан Қодиров республика раҳбарлиги инаугурациясини атайлаб туғилган кунига мўлжаллагани ҳақида чиқарилган хабарлар ҳақиқатга мос келмайди», — унинг сўзларини келтиради «Интерфакс».
Унинг таъкидлашича, маросим қонунчиликка мувофиқ 5 октябрь ўтказилмоқда — тегишли ҳуқуқий актда сайлов натижалари эълон қилинганидан 10 кун ўтиб ғолиб қасамёдга келтирилиши белгиланган.
Изоҳ (0)