Янгича қараш. Янги технологиялар. Инновацион лойиҳалар.
Ўтган ой мамлакатнинг ахборот ва коммуникациялар соҳасида воқеаларга бой тарзда ўтди. Улардан асосийларидан бири ахборот ва коммуникация технологияларининг ICTWEEK 2016 ҳафталиги бўлди. Huawei компанияси, мазкур майдончанинг аҳамиятини инобатга олган ҳолда, бу йил шунчаки иштирок билан чекланиб қолмасликка қарор қилиб, Ҳафталикнинг муҳим тадбирлари ҳомийсига айланди.
HAINA лойиҳаси — кадрларни тайёрлашда янгича ёндашув
Ахборот ва коммуникация технологияларининг ICTWEEK 2016 ҳафталиги 19 сентябрда иш бошлади. Унинг очилиши куни Huawei компанияси ўзинининг HAINA янги илмий-таълим лойиҳаси — Huawei ахборот ва тармоқ технологиялари авторлашган академиясини ишга туширганини эълон қилди. Академия Тошкент ахборот технологиялари университетида иш олиб боради. У келгусида Ўзбекистоннинг АКТ ва телекоммуникациялар соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш базасига айланади. Ушбу лойиҳа Марказий Осиёда биринчи бўлиб ишга туширилди ва шуниси билан аҳамиятлики, Тошкент ахборот технологиялар университети қошида ахборот технологиялари соҳасида кадрларни сертификациялаш Маркази яратилади. Академия АКТ саноати ва ушбу йўналишда ишлаш ва ўсишни истаган умидли мутахассис ёшлар ўртасида ўзига хос кўприк вазифасини ўтайди. Лойиҳа қуйидаги мақсадларни назарда тутади: а) мамлакатнинг энг яхши олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик қилиш; б) АКТ соҳасидаги иқтидорли мутахассисларни ҳамкорликда ривожлантириш; в) АКТ саноатини илгари суриш; г) иқтидорли ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш.
«Ушбу меморандумни имзолар эканмиз, биз Ўзбекистоннинг 25 йиллигига Академияни тайёрлаш ва уни университет бошқарувига беришни мақсад қилган эдик. Биз ваъдамизнинг устидан чиққанимиз ҳамда АКТ ва телекоммуникациялар йўналишида интерактив дасрларни ўтказиш учун ‘ақлли’ синфхонани яратганимиздан жуда фахрдаман. Huawei ахборот ва тармоқ технологиялари авторлашган академияси (HAINA) беғараз шериклик дастури бўлиб, ёш мутахассислар учун Huawei сертификатланган курсларини ташкил этишда университетлар ва касб-ҳунар коллежларини қўллаб-қувватлайди», — деди Huawei’нинг Ўзбекистондаги бош директори Ван Пен.
ICTSummit 2016 — инновация ғоялари учун майдонча
Юқорида таъкидлаганимиздек, Huawei компанияси ICTWeek иштирокчиси бўлиш билан бирга, Ҳафталик доирасида бўлиб ўтган бир қатор тадбирларнинг ҳомийсига айланди, ташкилотчилар билан ҳамкорлик қилди. Улардан бири 20 сентябрда халқаро бизнес марказида ўтказилган ICTSummit 2016 тадбири бўлди. Тадбир жамоатчиликни ахборот коммуникациялари бозоридаги янгиликлар билан таништириш, кенг полосали технологиялар мавзусини ривожлантириш, хорижий экспертларнинг АКТ саноатида тажриба алмашишига қаратилган.
«Huawei компанияси Ўзбекистонда 16 йилдан буён ишлаб келар экан, мамлакатдаги телекоммуникация ва ахборот технологияларининг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшмоқда. Бугунги кунда компаниямиз Ўзбекистонда нафақат мобил операторлар учун самарали ва сифатли база станцияларини, балки интернет саноатининг ривожланишига ёрдам бераётган янги авлод смартфонларини ҳам тақдим этмоқда. Биз замон билан ҳамнафас ҳолда одимламоқдамиз, чунки бозорни ривожлантирмай туриб топ-компания даражасигача ўсиш мумкин эмас. Шунинг учун ушбу тадбирнинг ҳомийси сифатида бозорнинг барча иштирокчиларини Ўзбекистон юқори технологияли лойиҳалар мамлакатига айланиши учун янги ғоялар, инвестицион лойиҳалар ва инновацион технологиялари билан ўз ҳиссаларини қўшишга чақираман», — дея ушбу тадбирга изоҳ берди Ўзбекистондаги Huawei компаниясининг жамоатчилик ва давлат идоралари билан ишлаш департаменти директори Даврон Азизов.ICT Expo 2016 да Huawei стендига энг кўп одам ташриф буюрди
ICT Expo 2016 кўргазмаси Ҳафталикнинг энг муҳим тадбирларидан биридир. Унда иштирок этишга Компания ҳар галгидек ёрқин ва креатив тарзда ёндашди. Стенднинг ўзига хос жиҳати компаниянинг инқилоб яратган флагмани — Huawei P9 смартфони бўлди. Унга «дунёнинг янги мўъжизаси» деб таъриф беришди. Huawei P9 — бу қувватли, ўта юпқа, саккиз ядроли инновацион смартфон. Huawei P9 нафақат ҳайратланарли ташқи кўринишга, балки креатив фойдаланувчилар учун аъло хусусиятларга ҳам эга. Камеранинг янги функцияларига паст ёритиш шароитларида тасвирга олиш, нур билан чизма, сифатли селфи ҳамда 13 Мп ва 8 Мп сенсорлар билан бирга масофадан туриб тасвирга олиш ҳам кириб, улар смартфонни ижод учун ноёб воситага айлантиради. Шунингдек, Huawei компанияси ташриф буюрувчиларнинг эътиборига бир қатор технологик лойиҳаларни, P ва Mate туркумидаги юқори сифатли смартфонларни ҳам ҳавола қилди. Янги лойиҳалар ҳам диққат марказида бўлиб, уларнинг муҳим соҳаларда тадбиқ этилиши ахборот алмашиш сифатини ва захираларни бошқариш самарадорлигини яхшилаш имкониятини беради. Ушбу илғор лойиҳаларнинг намойиши ҳамда таниқли шахсларнинг иштирокидаги кўпсонли ва ёрқин тақдимотлар эвазига Huawei стенди энг кўп ташриф буюрилган стенд деб эътироф этилди. Бу ташкилотчилар томонидан тадбир якунлари бўйича ҳам таъкидланди.
«Компаниямиз Ўзбекистон бозори учун ҳар йили ўзи ишлаб чиқарган энг илғор технологияларни тақдим этиб келмоқда. Асосий мақсад мамлакатимиз аҳолисига маҳсулотларимизнинг инновациявийлиги ва очиқлигини кўрсатишдир. Бу йил Ўзбекистон Миллий бокс федерацияси билан ҳамкорлик шартномаси имзоланганидан хурсандмиз. Энди чемпионларимиз ўз ғалабалари билан бирга Huawei брендини ҳам намойиш этади. Бундан ташқари, афсонавий ва энг машҳур ФИФА рефериси Равшан Эрматов компаниянинг расмий қиёфаси айланди. Бу биз учун катта шарафдир», — дея таъкидлади Huawei’нинг Ўзбекистондаги бош директори жаноб Ван Пен.
Булут барчага етади. Huawei компанияси булутли технологияларнинг инновация марказини ишга туширди
23 сентябрда пойхатимизда Huawei Tech Investment Tashkent компанияси мижозлар ва ҳамкорлар учун булутли технологияларнинг инновацион Марказини очди. Huawei CSIC — Client Solution Innovation & Integration Experience Center деб номланган Марказ Марказий Осиёда ўзига хос ва ягонадир.Унинг мақсади глобал ҳамкорлар билан биргаликда бизнесни олиб бориш учун булутли платформани яратишдан иборат бўлиб, унда Huawei локал яхлит тармоқларнинг янги авлодини яратиш ва хизмат кўрсатиш соҳасида ўз тажрибаси билан алмашади. АКТ соҳаси талабларидан келиб чиққан ҳолда компания АКТ соҳасидаги сўнгги маҳсулотлар ва лойиҳаларни намойиш этадиган «шоу-рум»ни яратди.
«Таъкидлашни истардимки, булутли технологиялар марказининг очилиши ахборот ва коммуникация технологияларининг ICT Week Uzbekistan 2016 Ҳафталиги ёпилишига бағишланди ва компаниямиз томонидан Ҳафталик доирасида ташкил этилган ёрқин воқеалардан бири бўлди. Ўзбекистонда 16 йилдан ортиқ вақт давомида фаолият олиб бораётган ва Хитойнинг ахборот ва коммуникация технологиялари соҳасида энг йирик компанияларидан бири бўлган Huawei Ўзбекистонда АКТнинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшмоқда», — деб таъкидлади Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги бош директори ўринбосари жаноб Генри Минг.
Юқори технологик марказ 190 квадрат метр майдонда жойлашган бўлиб, «Ақлли уй", «Бутунжаҳон фойдаланиш лойиҳаси — Giga», «Рақамли операцион трансформация», «Булутли трансформация», «АКТ соҳасидаги корпоратив лойиҳалар» ва «Виртуал реаллик» каби бир нечта кўргазма стендларини ўз ичига олган.
Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияланган.
Изоҳ (0)