Зимбабвенинг «Хванге» клуби футболчилари маошидаги қарз туфайли иш ташлади. Бу ҳақда Профессионал футболчилар ассоциациялари халқаро федерацияси матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Хабарда қайд этилишича, клуб баъзи футболчиларга икки йил маош тўламаган. 2015 йилда «Хванге» шартномага кўра йилига 3 600 доллар тўланиши керак бўлган футболчиларга 500 доллар маош берган. 2016 йилда эса ўйинчилар бонус сифатида 200 ва 25 доллар олган.
Футболчилар молиявий муаммо ҳақида ошкор қилса, улар клубга тегишли уйлардан ҳайдаб чиқарилиши айтилиб, пўписа қилинган.
Профессионал футболчилар ассоциациялари халқаро федерацияси иш ташлашни тўлиқ қўллаб-қувватлади ва клуб, лига ҳамда Зимбабве футбол ассоциацияси тегишли чора кўришини талаб қилди.
Изоҳ (0)