Кикбоксинг бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари АҚШда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида биттадан олтин ва бронза медални қўлга киритди, деб хабар бермоқда ЎзА.
30 дан зиёд давлатдан энг кучли спортчилар иштирокида ўтган жаҳон чемпионатида Аҳмат Алимбеков вазни 86 килограммгача бўлган спортчилар беллашувида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
75 килограммгача спортчилар баҳсида Фазлиддин Ваҳобов бронза медаль билан тақдирланди.
Изоҳ (0)