Агар АҚШ ва Россия ўзаро муросага келмаса, Суриядаги ихтилофни тугатиб бўлмайди. Бу ҳақда Германия ТИВ расмий вакили Мартин Шефер баёнот берди, деб хабар қилмоқда «ТАСС».
«Ўз-ўзидан тушунарлики, АҚШ ва Россия ўртасида Сурия бўйича англашувга эришилмай туриб ихтилофни бартараф қилиш ва қон тўкилишига якун ясаш имконсиз», — деди у.
«Бу икки давлат ўз шериклари ва бу шерикларнинг нуфузи жиҳатидан ечим қидиришда беназирдир», — қўшимча қилди Шефер.
Изоҳ (0)