MasterCard тўлов тизими пул тўлашни тасдиқлаш учун юзни ёки бармоқ изларини таниш асосига қурилган янги функцияни ишга туширди. Бу ҳақда, Financial Times’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Бу тўловлар ривожидаги муҳим босқич», — маълум қилди компания вакили.
Эндиликда тўлов тизими фойдаланувчилари бармоқ изларини олиши ёки селфига тушиши ва шу асосда тўловни тасдиқлаши мумкин бўлади.
Янгилик пароль ва пин-кодлардан воз кечиш имконини беради.
Изоҳ (0)