Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашида Сурияга оид масалалар муҳокамаси чоғида вето (тақиқ) ҳуқуқининг чекланиши билан боғлиқ ташаббусга салбий муносабатда. Бу ҳақда Кремль расмий вакили Дмитрий Песков баёнот берди.
«Бизнинг бунга муносабатимиз салбий», — унинг сўзларини келтиради «РБК».
Илгарироқ БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раъд ал-Ҳуссайн Хавфсизлик Кенгаши доимий аъзоларининг вето ҳуқуқини чеклаш лозимлигини айтиб чиққан эди. Бу билан, унинг фикрича, Сурияда содир этилаётган ҳарбий жиноятлар Халқаро жиноий судда кўриб чиқилишига йўл очилади.
Изоҳ (0)