Procter & Gamble компанияси пардоз-андоз бизнесини шу йўналишда маҳсулот ишлаб чиқарувчи Coty’га сотганини маълум қилди. Келишув қиймати 11,4 миллиард долларни ташкил қилди, деб хабар беради «Ведомости».
Шартнома ҳақида 2015 йил июлида маълум бўлган эди, аммо компаниялар уни эндигина ёпди. Келишув шартларига кўра, Coty Salon Professional, Retail Hair Color, Cosmetics, Fine Fragrance ва бошқа бўлинмалар брендлари, жами 43 брендга эга бўлди.
Изоҳ (0)