Ўзбекистонда 2016 йилнинг 13—22 октябрь кунлари Корея маданияти фестивали Korea Festival 2016 бўлиб ўтади. Бу ҳақда Корея Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси маълум қилди, деб ёзади UzDaily.
Дипломатик миссиянинг маълум қилишича, фестиваль Тошкент, Самарқанд ва Бухорода бўлиб ўтади.
Фестиваль 13 октябрь куни Корея анъанавий либоси «Ханбок» модалар намойиши билан очилади.
14 октябрь куни Тошкентда Корея Республикаси элчиси кубоги учун ўсмирлар ўртасида таэквондо бўйича чемпионат бўлиб ўтади.
Фестиваль доирасида 15 октябрь куни Sookmyung Gayageum ва B-boy оркестри иштирокида Корея фьюжн мусиқаси концерти бўлиб ўтади.
2016 йил 17 октябрида Тошкентда Корея кинофестивали очилиш маросими бўлиб ўтади. 21 ва 22 октябрда пойтахтда машҳур рассом Ли Жунг Сопнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган мусиқали театр томошаси намойиш этилади.
Тадбирлар, шунингдек, 18—21 октябрь кунлари Самарқандда ва 19—22 октябрда Бухорода бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)