Қирғизистон президенти, яқинда Москвада даволаниб қайтган Алмазбек Атамбаев хасталик пайтида уни қўллаб-қувватлаган ватандошларига миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда KNews хабар бермоқда.
«Қадрдон миллатдошлар! Мени ва яқинларимни оғир вазиятда қўллаб-қувватлаганингиз учун чин дилдан миннатдорлик билдираман... Бундай кунларда ҳар қандай далда сўзлари, дуо ва қўллаб-қувватлаш айниқса муҳим бўлади. Сиз менга хасталикни тезроқ енгишга интилиш бағишладингиз! Бу унутилмайди. Мен ва оилам сизга чин дилдан миннатдорлик билдирамиз. Худойим сизларга мустаҳкам соғлиқ ва бахт, ватанимизга эса тинчлик ва равнақ берсин!», — дейилади унинг баёнотида.