Бразилиянинг Сан-Паулу штати Жардинополис шаҳрида жойлашган қамоқхонадан 470 нафар маҳбус қочиб кетди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Маҳбуслар исён кўтариб, қамоқхона биноларидан бирига ўт қўйди, шундан кейин ундан қочиб кетди.
Ҳозирги вақтда қочоқ маҳбусларнинг 338 нафари қўлга олинган. Қолган 132 нафари ҳамон озодликда қолмоқда.
Жардинополис қамоқхонаси 1000 нафардан кўпроқ маҳбусга мўлжалланган бўлса-да, ҳозир унда 1,8 мингдан ортиқ одам жазо ўтамоқда.
Изоҳ (0)