Арктикада норвегиялик тадқиқотчилар гуруҳи томонидан афсонавий саёҳатчи Руаль Амундсеннинг (1872-1928) кемаси сув тубидан юқорига олиб чиқилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Мод» номини олган кема 1930 йилда Канаданинг арктик ҳудуди — Нунавутдаги Виктория ороли жанубий соҳилида жойлашган Кеймбридж-Бей яқинида чўкиб кетган эди.
Кема сувга 1917 йилда туширилиб, Норвегия қироличаси Мод шарафига номланган эди.
«Бу жуда ҳам чиройли ва жуда кучли кема. Биз бугун ‘Мод’ни жуда яхши ҳолатда кўришдан хурсандмиз», — деди тадқиқотчилар гуруҳи аъзоси Ян Ванггард.
У жамоаси Нунавутнинг ушбу ҳудудида охирги олти йил давомида иш олиб борганлигини таъкидлади. «Мод» яна бир қишни Арктикада ўтказиб, шундан сўнг Норвегияга етказилади.
Изоҳ (0)