Америкалик талаба ўзи таҳсил кўраётган олийгоҳда бошланган мурожаат сиёсатига норозилигини ўзига хос тарзда намойиш этди, деб хабар беради Tjournal.
27 сентябрь куни Мичиган университети махсус сайтни ишга тушириб, унда талабаларга ўзлари истаган олмошни танлаш имкониятини берди. Бу шахсга ҳурмат изҳор қилиш ва ҳар бир кишининг ўзлигини ифодалашга кўмаклашиш билан изоҳланди.
Бундан илгарироқ университет талабалари электрон тизимга ҳар бир киши ўзига нисбатан бошқалар қўллашини хоҳлайдиган олмошларни танлаш имкониятини киритишни талаб қилиб петиция уюштирган эди. Петиция 750 имзо тўплади, шунингдек, талабалар кенгаши резолюцияси билан қўллаб-қувватланди.
Таклиф қилинган олмошлар рўйхатини ҳар бири талаба ўзига маъқул вариантлар билан бойитиши мумкин эди. Бу имкониятдан фойдаланган талаба, Young America’s Foundation консерватив ҳарати аъзоси Грант Штробль унга нисбатан His Majesty — «Ҳазрати Олийлари» деб мурожаат этишларини талаб қилди.
The College Fix’га берган интервьюсида Штробль уюштирилган кампаниянинг мантиқсизлигини таъкидлаб, шахсий олмошларни танлаш жараёнини расмиятчиликка айлантирмасликни сўради.
Изоҳ (0)