Афғонистоннинг Бадғис вилоятида содир этилган портлаш оқибатида ўн киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Воқеа тунги соатларда содир бўлди. Лангар шаҳри четида автомобиль қўлбола фугасга йўлиқиб, портлаб кетди.
Бирорта террорчи гуруҳ бу акт учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.
Изоҳ (0)