Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкент ва Сеул 29 сентябрь, пайшанба куни Ўзбекистонда янги инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамжиҳатлик ҳақида меморандум имзолади, дея хабар бермоқда «Газета.uz» Yonhap агентлигига таяниб.

Фото: Flickr

Фото: Flickr

Сеулдаги икки мамлакат молия вазирлари музокараларида Рустам Азимов ва Ю Иль Хо иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва Жанубий Корея компанияларининг Ўзбекистон лойиҳаларидаги иштирокини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Меморандумга мувофиқ, Корея Республикаси ҳукумати Ҳамкорлик ва иқтисодий тараққиёт давлат фонди орқали 250 миллион доллар миқдорида маблағ ажратади. Ушбу маблағлар Тошкент аэропортининг янги халқаро терминалини қуриш ва миллий маълумотлар марказини яратишга сарфланади. Ўзбекистон лойиҳага 100 миллион доллар киритади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар