Россия президенти Владимир Путин «Аэрофлот» авиакомпанияси бош директори Виталий Савельевнинг самолёт бортида пластик кишан ва камарлар сақлаш бўйича таклифини маъқуллади. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Айни пайтда жанжалкаш йўловчиларни тинчлантириш учун рўмоллардан фойдаланилади. Шу туфайли Савельев эндиликда бу ишни кишан ва камарлар ёрдамида амалга оширишга рухсат сўради.
Шунингдек, у бортда уюштириладиган тўполоннинг айрим турлари учун жиноий жавобгарлик жорий этишни сўради.
Агар ушбу таклиф маъқулланса, бундан буён Россия самолётларида жанжал кўтарган йўловчилар кишанбанд этилиши ёки камарлар билан ўраб ташланиши мумкин, деб ёзади нашр.
Изоҳ (0)