Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг «Реал Мадрид»га қарши ЕЧЛ 2-тур учрашувидан сўнг мадридликлар ҳужумчиси Криштиану Роналду билан футболкани алмашди. Габонлик футболчининг ўғли бундан хурсанд бўлди ва Обамеянг Роналдуга миннатдорчилик билдирди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
«Роналду, сен ўғлимни бахтиёр қилдинг», — деб ёзди Обамеянг Instagram’даги саҳифасига.
Эслатиб ўтамиз, «Боруссия Дортмунд» ва «Реал Мадрид» ўртасидаги учрашув 2:2 ҳисобида якун топди.
Изоҳ (0)