АҚШнинг Жанубий Каролина штатида 14 ёшли ўсмир отасини ўлдирди, сўнг бошланғич мактабга йўл олди. Reuters ахборотига кўра, мактабдаги ўйин майдончасида икки нафар бола ва ўқитувчига жароҳат етказган ҳуқуқбузар қўлга олинган ва айни вақтда ҳибсда сақланмоқда.
Ҳодиса Таунвилл шаҳрида юз берди. Полициянинг маълум қилишича, исми ошкор этилмаган шахс 47 ёшли отасига қарата ўқ узган. Шундан сўнг у пикапга ўтириб, уч километрча йўл юрган ва мактаб ўйин майдончасини ўраб турган деворга урилган.
Ўсмир болаларга қарата ўт очгандан сўнг, у ўт ўчирувчи Жейми Брок томонидан зарарсизлантирилган. Ўқув муассасаси ходимлари болаларни хавфсиз жойга эвакуация қилган.
Етти дақиқадан сўнг воқеа жойига полициячилар етиб келган ва ўсмирни қўлга олган. Ҳибсга олинган ўсмир бувисига қўнғироқ қилган, бироқ аёл йиғлаб гапирган неварасининг гапларини тушунмаган. Уйга кирган аёл ўғлининг жасадини топган ва 911 га қўнғироқ қилган.
Отишмага нима сабаб бўлганлиги ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)