Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ—2018 йўлидаги рақиби Қатар эртага — 29 сентябрь куни Сербияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади, деб хабар берди «Championat.asia».
Мундиалнинг 3-саралаш босқичини Эрон ва Ўзбекистондан учралган икки мағлубият билан бошлаган Қатар бош мураббийни истеъфога чиқариб, унинг ўрнига «Ар-Райян» клуби устози Хорхе Фоссатини олиб келганди.
Сербияга қарши ўртоқлик ўйини Фоссати ва унинг янги жамоаси учун Жанубий Корея ва Сурияга қарши расмий ўйинлар олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Кореяликлар билан ўйин 6 октябрь куни бўлиб ўца, Сурияга қарши беллашув октябрнинг 11-кунига тайин қилинган. Сербия билан беллашувга Доҳа мезбонлик қилади.
Сербия терма жамоаси ҳам ЖЧ—2018 йўлида кураш олиб бормоқда. Словолюб Мусин бошқарувидаги серблар 6 октябрь куни Молдовани синовдан ўтказса, 9 октябрь куни Австрияга қарши саф тортади. Сербия саралашнинг илк турида Ирландия билан 2:2 ҳисобида дуринг ўйнаганди.
Изоҳ (0)