АҚШ Сенати президент томонидан Саудия Арабистонига қарши йўналтирилган қонунга қўйилган тақиқни бекор қилиш учун етарли овоз тўплади. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, Барак Обаманинг 11 сентябрь қурбонлари оилаларига Саудия Арабистонига қарши даъво қўзғашга имкон берувчи қонун лойиҳасига тақиқ қўйган, бу Конгрессда кескин норозиликни келтириб чиқарган эди.
АҚШ қонунчилигига кўра, президент қўйган тақиқни бекор қилиш учун қайта овоз бериш чоғида қонун лойиҳасини вакиллар палатаси ва сенат аъзоларининг учдан икки қисми ёқлаши кифоя.
Тақиққа қарши сенаторларнинг 97 нафари овоз берди, бир киши президентнинг фикрига қўшилди.
Яқин вақт ичида шу каби овоз бериш вакиллар палатасида ҳам бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)