Янги Зеландияда дунёдаги биринчи хусусий космодромнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Лойиҳага эгалик қилувчи Rocket Lab. корпорацияси маълумотларига қараганда, космодром қуввати 30 йил мобайнида ҳар 72 соатда парвоз амалга оширишга мўлжалланган.
Объект қурилиши 2015 йил декабрида бошланган эди.
Ракеталар учириш индустриясининг йўлга қўйилиши, экспертларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, мамлакат иқтисодиётига кейинги 20 йил давомида 600 миллион доллардан 1,55 миллиард долларгача келтириши мумкин.
Изоҳ (0)