«Хаббл» орбитал обсерваторияси Юпитернинг Европа номли табиий йўлдоши юзасида гейзерлар — қайноқ булоқлар вужудга келиб, отилиб туриши акс этган ноёб фотосуратларни олди. Бу ҳақда NASA штаб-квартирасида ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтилди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Биз Европада гейзерлар мавжудлигини кўрсатувчи янги далилларни қўлга киритдик. Уларнинг ташламалари фазога чиқиб кетади. Бизнинг янги ва илгариги маълумотларимиз шуни кўрсатмоқдаки, Юпитернинг бу табиий йўлдоши юзасининг остида муз ости туз океани мавжуд бўлиб, у бир неча километр қалинликдаги муз остида нигоҳимиздан яширинган. Гейзерларнинг очилиши шуни кўрсатмоқдаки, биз уларнинг таркибини ўрганишимиз ва уларда ҳаёт бор-йўқлигини тушунишга уринишимиз мумкин», — деди Балтимор космик телескоп институти вакили Уильям Спаркс.
Шу билан бирга, гейзерларни кузатиш учун кучли асбоб-ускуналарга эга Juno зонди бу тадқиқотларда иштирок этмайди, чунки NASA автоматик станция гейзер ташламаларини ифслолантиришдан чўчимоқда.
Изоҳ (0)