КХДР мутахассислари ва тегишли идоралари ядровий қурол устидаги ишланмаларни асосан якунлади. Бу ҳақда, Шимолий Кореянинг Россиядаги элчихонаси тарқатган матбуот хабарномасига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Афтидан, бу мамлакат ўз тадқиқотларини, ядровий қурол ишланмаларини якунлаганига бўлган ишончнинг тўла ифодасидир», — дейилади ҳужжатда.
Хабарномада таъкидланишича, охирги синовлар чоғида ускунанинг ўзига хос жиҳатлари узил-кесил текширувдан ўтказилиб, тасдиқланган.
Изоҳ (0)