Қимматбаҳо телефонлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Gresso компанияси iPhone 7 Black Diamond смартфонлар коллекциясини чиқарди. Бу ҳақда Luxurylaunches хабар бермоқда.
iPhone 7 нинг декорациясида 750-пробали олтин ва умумий оғирлиги 102 карат (қарийб 20,5 грамм) бўлган 1 450 та бриллиант ишлатилган.
Мазкур қурилманинг нархи 500 минг долларга тенг. Компания нархи 2,5 минг долларга тенг смартфоннинг бюджет вариантини ҳам таклиф қилди. Ушбу моделнинг ташқи қисми олтиндан ясалган нақш билан безатилган титандан ишланган.
Швейцариянинг Gresso бренди мобил телефонлардан ташқари қимматбаҳо флешка ва гаджетлар учун аксессуарлар ишлаб чиқаради. Компания ўзи ишлаб чиқарган энг қиммат телефонларидан бири Grand Premiere бўлиб, унинг ташқи қисми олтиндан ясалган. Мазкур телефонлар 30 та нусхада ишлаб чиқарилган ва ҳар бири ярим миллион доллар туради.
Маълумот учун, iPhone 7 смартфони 7 сентябрь куни расман тақдим этилган ва дунё бўйлаб 16 сентябрь куни сотувга чиққан эди. Тошкентда iPhone 7 смартфони 5,7 миллион сўмдан сотувга чиқди.
Изоҳ (0)