SpaceX аэрокосмик компанияси сайёралараро парвозларга мўлжалланган двигателни синовдан ўтказди. Бу ҳақда, The Business Insider нашрига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Янги двигатель компаниянинг кишилик цивилизациясини Ерга қўшни сайёраларни мустамлака қилишга яқинлаштиришга қаратилган мақсади доирасида ишлаб чиқилди.
Илгарироқ компания раҳбари Илон Маск, агарда инсоният узоқ истиқболда яшаб қолишни истаса, миллион киши Марсни мустамлака қилиши лозимлигини таъкидлаб ўтган эди.
Қизил сайёрани эгаллаш режаларининг тафсилотларини Илон Маск 67-Халқаро астронавтика конференцияси (IAC) чоғида ошкор қилмоқчи. Тадбир 27 сентябрь куни Гвадалахарада (Мексика) бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)